Дубайдаги Бош консулхона вакиллари доимий равишда маҳаллий аэропортларда бўлиб, ҳамюртларимизга кўмак бермоқда, — ТИВ

    Сўнгги пайтларда БАА ҳудудига киришда Ўзбекистон фуқаролари дуч келаётган қийинчиликлар, хусусан, халқаро аэропортларда узоқ давом этган текширувлар туфайли фуқароларимизнинг ушбу аэропортларда узоқ вақт қолиб кетаётгани ҳақида қатор мурожаатлар келиб тушди.

    Қайд этилишича, мамлакатимизнинг БААдаги дипломатик ваколатхоналаримиз томонидан ушбу ҳолатларни ҳал қилиш мақсадида фаол чоралар кўрилмоқда. Дипломатларимиз доимий равишда вазиятни мониторинг қилиб, БААнинг иммиграцион ва бошқа тегишли идоралари вакиллари билан узлуксиз музокаралар олиб бормоқда.

    Ушбу музокаралар фуқароларимизнинг мамлакат ҳудудига имкон қадар тезроқ ва муаммосиз киришини таъминлашга қаратилган бўлиб, масалани жойида ҳал қилиш учун барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

    Шу билан бирга, аэропортларда юзага келаётган кечикишлар ва текширувларнинг сабаблари аниқланмоқда, бу эса масаланинг келиб чиқиш илдизларини тушуниш ва келажакда бундай ҳолатларни олдини олишга ёрдам беради.

    Фуқароларимизга имкон қадар қулайлик яратиш мақсадида Абу-Даби шаҳридаги Элчихонамиз ва Дубай шаҳридаги Бош консулхонамиз вакиллари доимий равишда маҳаллий аэропортларда бўлиб, ҳамюртларимизга кўмак беришмоқда.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates