Дунё океани тубидаги пластик чиқиндилар миқдори ҳисоблаб чиқилди

    Австралиянинг CSIRO миллий илмий агентлиги ва Торонто университети (Канада) олимлари дунё океани тубида қанча пластик чиқиндилар тўпланганини аниқлаш мақсадида тадқиқот ўтказди.

    Натижалар шуни кўрсатдики, чиқиндиларнинг умумий миқдори 11 миллион тоннага етиши мумкин.

    Ҳар дақиқада бир юк машинаси ҳажмидаги пластик океанга ташланади. 2040 йилга келиб дунё бўйлаб ишлаб чиқариладиган пластик маҳсулотлар миқдори икки баравар кўпайиши кутилмоқда, бу эса ифлосланиш муаммосини янада кучайтиради.

    Олимларнинг таъкидлашича, пластик чиқиндиларнинг катта қисми қитъалар атрофида тўпланади. Чиқиндиларнинг тахминан ярми (46 фоиз) 200 метрдан камроқ чуқурликда жойлашган. Қолган 54 фоизи эса 200 дан 11 минг метргача чуқурликда тўпланган.

    Олимларнинг қайд этишича, тадқиқот дунё океанларида пластикларнинг кўчиши ва тўпланиши механизмларини яхшироқ тушунишга ёрдам берди. Бу пластик чиқиндилар билан курашиш учун янада самарали чоралар кўриш имконини беради, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates