Олимлар дунё бўйлаб маржон рифларининг оқараётганини аниқлашди

    Ҳар икки ярим шардаги элликдан ортиқ мамлакатда 2023 йил бошидан буён маржон рифларининг оммавий оқаргани қайд этилган.

    Бу ҳақда Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси (NOAA) ва Халқаро маржон рифлари ташаббуси (ICRI) тадқиқотчилари 15-апрел, душанба куни берган баёнотида маълум қилишди.

    Олимларнинг таъкидлашича, маржонларнинг оқариши уларда шароитларнинг ўзгариши – ҳарорат, ёруғлик ёки озуқа моддалари туфайли стрессга учраганида ва уларнинг тўқималарида яшовчи сув ўтлар ажралиб чиққанида содир бўлади. Бунинг оқибатида улар бутунлай оқ тусга кириб қолади.

    Бунга Флоридадаги рифлар, Кариб денгизи, Коста-Рика ва Панама каби тропик Тинч океанининг шарқий қисми, Австралиядаги Буюк Барьер рифи, Тинч океанининг жанубий қисми, Форс ва Аден кўрфази киради, дейди тадқиқотчилар.

    Бу сўнгги 10 йил ичида сайёрамизда маржонларнинг оқариши билан боғлиқ иккинчи ҳодиса бўлиб, охиргиси 2017 йил май ойида тугаганди. Associated Press хабарига кўра, бунга Эль-Ниньо иқлим ҳодисаси сабаб бўлган, бу эса уч йил давомида дунё океанининг исишига олиб келади.

    Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, рифларнинг оқариши билан боғлиқ ҳодисасга глобал тус бериш учун мазкур ҳодиса ҳар бир йирик океан ҳавзасида тасдиқланиши керак. Бу ҳавзаларга Шимолий ва Жанубий яримшарлардаги Атлантика, Тинч океани ва Ҳинд океанлари киради.

    Маржон рифлари сув ости ҳаёти учун муҳим экотизим бўлиб, биологик хилма-хилликни сақлайди ва эрозияни секинлаштиради. Улар, шунингдек, баъзи жойларда туристик диққатга сазовор жойлар бўлиб, маҳаллий иқтисодиёт ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates