У Speedometer 3.0 бенчмаркига кўра рақобатчилар орасида энг юқори баллни кўрсатди.
Speedometer 3.0 веб-браузерларнинг замонавий веб-иловалар билан қанчалик самарали ишлашини фойдаланувчиларнинг реал ҳаётдаги ҳаракатларини тақлид қилиш орқали таҳлил қилади. Speedometer 3.0 самарадорлиги IT етакчилари Apple, Google, Microsoft ва Mozilla билан ҳамкорлик натижасидир.
Google Chrome ютуқлари унинг Chromiumга асосланган рақобатчиларини “ҳаракатга келтиради”. Бироқ, Google Chromeнинг устунлиги шунчалик каттаки, яқин келажакда ҳеч ким унинг пешқадамлигига таъсир кўрсата олмайди. Ҳозирда Google Chrome глобал браузер бозорининг 65 фоиздан ортиғини эгаллайди, унинг энг яқин рақобатчилари Apple Safari ва Edge эса бу борада мос равишда 18,2 ва 5,2 фоиз кўрсаткични қайд этишди, деб хабар беради techcult.ru.