Forbes Аdvisor рейтингига кўра, Венесуэла, Покистон ва Мьянмадаги шаҳарлар 2024 йилда халқаро саёҳатчилар учун энг хавфли йўналишлар деб топилди.
Тадқиқотда саёҳат хавфсизлиги рейтингини ишлаб чиқиш учун еттита хавф тоифаси, жумладан жиноятчилик, шахсий хавфсизлик, соғлиқ, инфратузилма, табиий офатлар ва рақамли хавфсизлик каби тамойилларга кўра, 60 та халқаро шаҳар кўриб чиқилди.
Шаҳарлар ташриф буюрадиган сайёҳлар учун умумий хавфни кўрсатиш учун 100 балли шкала бўйича баҳоланди.
Тадқиқотга кўра, саёҳатчилар учун энг катта хавф Венесуэла пойтахти Каракас ҳисобланади. Бу шаҳар хавфлилик даражаси бўйича 100 балл олган ягона шаҳардир. Буюк Британия Ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт вазирлиги (FCDО) Венесуэланинг маълум ҳудудларига барча саёҳатлардан воз кечишни маслаҳат беради.
Рўйхатдаги кейинги шаҳар Карачи (Покистон) бўлди. Минтақадаги террорчилик хавфи туфайли сайёҳлар учун иккинчи энг хавфли шаҳар деб топилди.
Учинчи ўринни Мьянманинг Янгон шаҳри эгаллади. Ушбу шаҳар 91,67 балл олди ва шахсий маълумотларни ўғирлаш, табиий офатлар ва соғлиқни сақлаш хизматларининг сифатсизлиги хавфи юқори эканлигини кўрсатди.
Шу билан бирга, Сингапур саёҳатчилар учун энг хавфсиз шаҳар деб топилди. Бу мамлакат табиий офатлар хавфи пастлиги, саломатлик хавфсизлиги ва инфратузилма таҳдидлари бўйича 0 балл олди.
Иккинчи энг хавфсиз шаҳар Токио (Япония), учинчи ўринни Канаданинг Торонто шаҳри эгаллади, деб хабар беради unian.net.
Туристлар учун энг хавфли 10 та шаҳар рейтинги:
Каракас, Венесуэла – 100 балл;
Карачи, Покистон – 93,12 балл;
Янгон, Мьянма – 91,67 балл;
Лагос, Нигерия – 91,54 балл;
Манила, Филиппин – 91,49 балл;
Дакка, Бангладеш – 89,5 балл;
Богота, Колумбия – 86,7 балл;
Қоҳира, Миср – 83,44 балл;
Мехико шаҳри, Мексика – 82,43 балл;
Кито, Эквадор – 82,02 балл.