Ўзбекистон ва Тожикистон Зарафшон дарёсида гидроэлектр станциясини қуриш масаласини муҳокама қилди

    2024 йил 26 сентябрда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган ОИИБ Бошқарувчилари кенгашининг 9-Йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Тожикистон инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси Султон Раҳимзода ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Суҳбатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йил апрель ойида Тожикистонга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни атрофлича муҳокама этилди.

    Зарафшон дарёсида гидроэлектр станциясини қуриш, шунингдек, Ўзбекистон-Тожикистон қўшма инвестициялар компанияси фаолиятини янада жадаллаштириш масалалари алоҳида муҳокама этилди. Шу нуқтаи назардан, томонлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун қатор устувор йўналишлар бўйича келишиб олдилар.

    Музокаралар якунида муҳокама қилинган лойиҳа ва ташаббусларни жадал амалга ошириш юзасидан яқиндан ҳамкорлик қилиш механизми ишлаб чиқилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates