«Электрон ҳукумат»ни ривожлантириш йўлидаги ҳамкорликнинг янги босқичида

    Халқаро ҳамкорлик 7 декабр 2021 2206

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов бошчилигидаги делегация Қозоғистон Республикасида хизмат сафарида бўлди. Хизмат сафари доирасида АКТ вазирлиги делегацияси ва «Холдинг Зерде» АЖ вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» лойиҳаларини бошқариш маркази ва Қозоғистон Республикасининг «Холдинг Зерде» компанияси ўртасида электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш ва аҳолининг рақамли трансформацияси бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, шу билан бирга тажриба алмашиш мақсадида меморандум имзоланди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    2008 йилда ташкил этилган «Холдинг Зерде» АЖ мамлакатни рақамлаштиришнинг асосий ҳаракатлантирувчиси ҳисобланади. «Холдинг Зерде» электрон ҳукуматни ривожлантириш билан шуғулланади ва давлат органлари учун IT архитектурасини яратади. Бугунги кунда компания «Рақамли Қозоғистон» давлат дастурини амалга ошириш бўйича тизимли ишларни олиб боради. Шунингдек, IT -технологиялар бозорини ривожлантириш ва илғор лойиҳаларни амалга ошириш билан шуғулланади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates