«Энди менинг ҳам ўз уйим бор»

    Ижтимоий ҳаёт 29 ноябр 2021 2372

    Сирдарёда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган уч нафар йигитга Гулистон шаҳри ва Сирдарё туманидан уй-жой берилди.

    Сирдарёда 11 нафар Меҳрибонлик уйи битирувчисига уй берилиши белгиланган. Руслан Ахмедовга Оқибат маҳалласи Навоий кўчасидан 3 хонали, Кирилл Власовга Ширин маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйдан 1 хонали ҳамда Фирдавс Юнусовга Адолат маҳалласи Темир йўл кўчасидан 2 хонали уйлар топширилди. Мазкур уйларнинг барчаси 9 турдаги зарурий уй жиҳозлари, жумладан, гилам, стол-стул, музлаткич, телевизор, газ плита, ётоқ мебеллари ва бошқа жиҳозлар билан таъминланган.

    – Шодлигимни чеки йўқ, – дейди Р.Аҳмедов. – Бизга кўрсатилаётган меҳр, эътибордан хурсандмиз. Бу ҳаётимдаги энг ёрқин лаҳзалар бўлиб қолади. Энди менинг ҳам ўз уйим бор.

    Сирдарёда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тадбирлари давом этади, деб хабар беради Сирдарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates