Энди ўзбекистонликлар туристик кемаларда расман ишга жойлашишлари мумкин

    Кемалардаги ойлик маошлар дастлабки 6 ойлик шартномада 1200 АҚШ доллардан бошланади, сўнгра икки ой таътил берилади ва кейинги олти ойлик янги шартномада тажрибага қараб маош кўтарилиб боради ҳамда 4000 АҚШ долларигача етади.

    Миграция агентлиги раҳбарияти ва Македониянинг “Kouzon Corporation” компанияси ижрочи директори Зоран Кочоски ўртасида учрашув бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Агентлик ахборот хизмати.

    Қайд этилишича, учрашувда круиз компаниялари ҳамкорликда меҳнат фаолиятини ташкиллаштириш бўйича англашув меморандуми имзоланди.

    Эндиликда хорижда ишлаш истагида бўлган инглиз тилини биладиган юртдошларимизга туристик кемаларида ташкиллаштирилган тарзда ишга жойлаштириш имконияти яратилади.

    “Kouzon Corporation” 28 йилдан буён дунё бўйлаб 18 та давлатда фаолият юритмоқда. Лайнерлар — Ўрта ер денгизи, Тинч океани, Скандинавия, Болтиқ, Кариб денгизи каби йўналишларда ҳаракатланади.

    Компания ушбу лайнерларга малакали кадрларни тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича катта тажрибага эга. Йилига дунё бўйлаб 20.000 – 25.000 гача мутахассисларни иш билан таъминлайди.

    Кемалардаги ойлик маошлар дастлабки 6 ойлик шартномада 1200 АҚШ доллардан бошланади, сўнгра икки ой таътил берилади ва кейинги олти ойлик янги шартномада тажрибага қараб маош кўтарилиб боради ҳамда 4000 АҚШ долларигача етади.

    Яшаш билан боғлиқ харажатлар компания ҳисобидан қопланади.

    Томонлар келишувига кўра, ишлаш учун зарур бўлган C1/D транзит визасини олиш жараёнлари соддалаштирилади ва иш берувчи томонидан 45 - 90 кун оралиғида расмийлаштирилади.

    Учрашув якунига кўра, мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича Йўл харитаси ишлаб чиқилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates