Эндиликда Эрон компанияси «Ўзчармсаноат» уюшмаси таркибидаги хорижий корхона сифатида фаолият кўрсатади

    Инвестициялар 29 ноябр 2022 1240

    «Ўзчармсаноат» уюшмаси ҳамда Эрон Ислом Республикасининг «Hamidi Plast» компанияси вакиллари ўртасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, янги инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашув аввалида Эрон компаниясига Уюшма раҳбарияти томонидан мамлакатимизда чарм-пойабзал тармоғининг ишлаб чиқариш салоҳияти, инвестиция, экспорт кўрсаткичлари, хорижий сармоядорларга яратилган шароит ва берилаётган имтиёзлар тўғрисида атрофлича маълумот тақдим этилди.

    Қайд этиш керак, «Hamidi Plast» компанияси Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги кичик саноат зонасига 400 000 доллар инвестиция киритиш эвазига мавсумий пойабзаллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги лойиҳани амалга оширган. Компания бугунги кунда мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган мавсумий пойабзаллар моделларини тайёрлашни мақсад қилган. 2023 йилдан бошлаб корхона тўлиқ қувватда ўз фаолиятини бошлайди.

    Учрашув давомида Эрон компанияси келгусида Ўзбекистонда «EVA» грануласини ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги инвестицион лойиҳани амалга оширишни мақсад қилганини маълум қилди. Мулоқотда янги корхонани ташкил этиш ва хом ашё базаси билан таъминлаш масаласи муҳокама этилди. Шунингдек, «Hamidi Plast» компаниясининг Уюшмага аъзоликка қабул қилиш бўйича талабномаси кўриб чиқилди. Эндиликда Эрон компанияси «Ўзчармсаноат» уюшмаси таркибидаги хорижий корхона сифатида мамлакатимизда ўз фаолиятини давом эттиради, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    Учрашув сўнгида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича олдинда турган вазифалар юзасидан фикр алмашилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates