Эндокринолог организмда қанд миқдори ошгани қандай белгилар орқали намоён бўлишини айтди

    Эндокринолог Антонина Гуреева организмда қанд миқдори ошгани қандай белгилар орқали намоён бўлиши бўйича маълумот берди.

    Биринчи аломат иммунитетнинг заифлашиши билан боғлиқ. Шунингдек, кўп миқдорда шакар истеъмол қиладиган одам доимий чарчоқни бошдан кечиради. Агар кечки овқатдан кейин уйқу келса, бу организмда муаммонинг борлигини кўрсатади. Кўпинча шоколад истеъмол қилгач, кайфият кўтарилади, аммо бундай энергия тўлқини узоқ давом этмайди. Кейинчалик, ишга лаёқатсизлик яна пайдо бўлади, диққатни жамлаш пасаяди. Бу глюкоза даражасининг кескин ошиши билан боғлиқ бўлиб, у ҳам тезда пасаяди.

    Бундан ташқари, шакарни кўп истеъмол қилиш овқат ҳазм қилиш муаммоларига олиб келади. Агар одам метеоризм ва ич қотиши билан азият чекса, эҳтимол ичак микрофлораси билан боғлиқ муаммолар мавжуд ва бу иммунитет тизимига салбий таъсир қилади.

    Мутахассиснинг фикрига кўра, кунига 50 граммдан ортиқ шакар истеъмол қилиш мумкин эмас, инсоннинг энергия истеъмоли камида икки минг калория бўлиши керак. Фақатгина икки стакан апельсин шарбати истеъмол қилиш билан мазкур меъёр бузилиши мумкин. Организм талаб қилганидан кўпроқ овқат истеъмол қилинса, семириш, қандли диабет ва юрак касалликларининг ривожланиш хавфи ортади.

    Қонда қанд миқдори ошганининг асосий белгилари – ҳаддан ташқари ташналик, полиурия, қуруқ тери ва кўриш муаммолари. Худди шу аломатлар қандли диабет ривожланаётганидан далолат бериши мумкин. Қонда глюкоза даражасининг ошиши буйракларга ортиқча юклама беради, бактериялар терида кўпая бошлайди ва тошма пайдо бўлади, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates