Ерда кучли магнит бўрони бошланди

    Олимлар душанба куни Ер магнит майдонидаги бузилишни қайд этишди.

    Бу ҳақда Амалий геофизика институти хабар берди.

    Ер магнит майдонидаги бузилиш даражаси аллақачон G3 даражасига етди, бу беш кўрсаткичли мониторинг шкаласида “кучли” деган маънони англатади. G5 “жуда кучли” ва G1 “заиф” даражадаги магнит бўронлари саналади.

    G3 даражадаги магнит бўронлари Ердаги энергия тизимлари билан боғлиқ, жумладан, хавфсизлик тизимларида нотўғри сигналлар ва мой трансформаторларининг қайнаши билан боғлиқ муаммоларни юзага келтириши мумкин. Сунъий йўлдош ва паст частотали радионавигациядаги ва юқори частотали радиоалоқадаги узилишлар ҳам юз бериши мумкин. Ўрта кенгликларда қутб ёғдусини кузатиш мумкин, деб хабар беради tass.ru.