Ерга хавфли астероид яқинлашмоқда

    NASAнинг Ерга яқин объектларни ўрганиш маркази веб-сайтига кўра, 6 декабрь куни диаметри 1,2 километргача бўлган потенциал хавфли 139622 (2001 QQ142) астероиди Ердан тахминан 5,5 миллион километр узоқликда учиб ўтади.

    Сайт маълумотларига кўра, астероид 6 декабрь куни Москва вақти билан 21.00 да Ерга энг яқин масофада учиб ўтади. У билан Ер орасидаги минимал масофа 0,036 астрономик бирлик ёки 5,5 миллион километрдан сал кўпроқ бўлиши кутилмоқда. Ер орбитасини 0,05 астрономик бирликгача ёки 7,5 миллион километрдан кам масофада кесиб ўтувчи астрономик объектлар потенциал хавфли ҳисобланади.

    Олимларнинг фикрича, 139622 (2001 QQ142) астероидининг диаметри 540 дан 1200 метргача етиши мумкин. Коинот объектининг тезлиги сониясига 6,66 километрни ташкил қилади, деб хабар беради ria.ru.