Бу ҳақда чоршанба куни Эрон оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди.
Эрон Президенти уч кунлик ташриф давомида Ироқ Президенти Абдуллатиф Рашид, Бош вазир Муҳаммад Шиа ас-Суданий ва парламент раиси Моҳсун ал-Мандалавий билан учрашиб, музокаралар ўтказади.
Ташриф доирасида кўплаб соҳалар, жумладан, икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга доир 15 та ҳужжат имзоланиши кутилмоқда, деб хабар беради trend.az.