Бу ҳақда "Тошкент шаҳар электр тармоқлари" МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.
Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида, эртага 17- сентябрь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Юнусобод тумани: "Нурмакон", "Собиробод", "Астробод" МФЙларининг айрим ҳудудларида ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси биносида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин, — дейилади хабарда.