Эрталабки нонушта фойдалими?

    Австралиялик диетологлар ўтказган тажриба буни рад этяпти

    Диетологлар ва соғлом овқатланиш тарафдорлари кўп йиллардан буён энг муҳим овқатланиш эрталабки нонуштадир. Эрталаб тўйиб овқат ейиш инсонга куч беради ва кун бўйи тўқ тутади деб келишарди. Аммо австралиялик диетологлар ўтказган тажриба бу гапларни рад этяпти.

    13 босқичдан иборат тадқиқот жуда содда ва фавқулодда самарали бўлди. Ҳар бир босқичда бир гуруҳ одамлар эрталаб нонушта қилмади, иккинчи гуруҳ одамлар эса тўйиб овқат еди ва ҳар бири ўз иши билан шуғулланди.

    Натижа шу бўлдики, эрталаб тўйиб олганлар оч ишга кетганларга қараганда бир баравар кўп овқат ейишди. Уларнинг иштаҳаси ҳам карнай бўлди. Энг муҳими, эрталаб овқат емаганлар еганларга нисбатан тезроқ озишди.

    Бу тажрибадан сўнг мутахассислар шундай хулоса келишди: эрталаб овқатланиш кучли бўлишда ҳам, озишда ҳам катта рол ўйнамайди. Уларнинг таъкидлашича, ҳар бир инсон организми ўзига хос хусиятга эга. Агар сиз эрталаб тўйиб овқатланишни хоҳламаётган бўлсангиз, демак у организмингизга керак эмас.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates