Эстония бизнес-миссияси Ўзбекистонга келади

    Бизнес 23 январ 2023 1734

    Ўзбекистоннинг Эстониядаги элчиси Қадамбай Султонов (қароргоҳи – Рига шаҳрида) Эстония Савдо-саноат палатаси ваколатхонаси раҳбари Магнус Илмяр билан онлайн-мулоқот ўтказди.

    Тадбирда Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги директори Улуғбек Қосимхўжаев ва Эстониянинг мамлакатимиздаги элчиси Томас Тирс ҳам иштирок этди.

    Икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг амалий масалалари муҳокама этилди.

    Томонлар 2022 йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилга нисбатан қарийб икки баробар ошиб, 92 миллион доллардан ошганини ижобий баҳолади. Эстониянинг йирик тадбиркорлик субъектларининг Ўзбекистонга қизиқиши ортиб бораётгани таъкидланди.

    Шу муносабат билан Эстония вакиллари жорий йил март ойида Ўзбекистонга бизнес-миссия ташкил этишни таклиф қилди. Миссия таркибига АКТ ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, рақамли ва «яшил» технологиялар, юридик хизматлар, туризм, савдо ва бошқа соҳаларга ихтисослашган етакчи компаниялар вакиллари киритилади.

    Учрашув якунлари бўйича Эстония ишбилармонлар делегациясининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифининг ташкилий, моддий-техник ва мазмуний масалаларини биргаликда ўрганиш бўйича келишувга эришилди, бунда томонлар манфаатларига жавоб берадиган амалий натижаларга эришишга алоҳида эътибор қаратди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates