Мулоқот давомида компания вакиллари томонидан ўтказилган тақдимотда амалга оширилаётган ишлар, мавжуд имкониятлар ва ўзаро ҳамкорликнинг йўналишларини санаб ўтилди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон томони мамлакатда атроф муҳитини асраш, иқлим ўзгаришларига қарши курашиш ҳамда бу борадаги лойиҳа ва ташаббуслар ҳақида маълумот берди.
Мулоқот сўнггида ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишларини аниқ белгилаш, Ўзбекистондаги ҳамкорлик имкониятлари билан танишиш мақсадида компания вакилларининг мамлакатимизга сафарини уюштириш, кутилаётган олий даражадаги ташрифларга тайёргарлик кўриш борасида музокаралар олиб бориш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишиб олингани ҳолда ҳар икки икки томондан масъуллар белгиланди.
Маълумот тариқасида қайд этиш жоизки, “Beeah group” компаниялар гуруҳига 2007 йили Шаржа шаҳрида асос солинган. Атроф муҳити ва чиқиндиларни комплекс бошқариш, қайта тикланувчи энергия, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим ва тадқиқотлар йўналишидаги ушбу холдинг таркибида 7 та компания бор. Гуруҳда 13 минг нафардан ортиқ ходим меҳнат қилади.