Шаржа ва Бухоро шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатилади

    Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Бухоро вилояти ва шаҳри ҳокимликлари ҳамда Бирлашган Араб Амирлигининг Шаржа амирлиги вакиллари ўртасида онлайн-музокаралар ташкил этилди.

    Тадбирда Ўзбекистон элчиси А.Аққулов, Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари вазифасини бажарувчи, туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи С.Бобокалонов, Бухоро шаҳар ҳокими ўринбосари М.Раҳматов, Шаржа амирлиги ҳукумат ишлари департаменти раиси Шайх Фаҳим Султон Ол Қосимий иштирок этди.

    Мулоқотда 2022 йил ноябрь ойида Ўзбекистон ва Шаржа савдо-саноат палаталари ўртасида ўтказилган учрашувда эришилган келашувга биноан, ўзбекистонлик тадбиркорлар делегациясининг жорий йил февраль ойида Шаржа амирлигига сафарини ташкил этиш, Ўзбекистон Табиат ресурслари вазирлиги ва Шаржанинг йирик «Beeah group» компанияси ўртасида мулоқот ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

    Томонлар Бухоро ва Шаржа ўртасида авиақатновларни ташкил этиш, таълим, маданият ва меросни асраш соҳаларидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш хусусида фикр алмашди.

    Шаржа ва Бухоро ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш юзасидан Шайх Фаҳим Султон Ол Қосимий бошчилигидаги делегациянинг 27 февраль – 2 март кунлари Бухоро шаҳрига ташрифини ташкил этиш бўйича келишиб олинди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates