Зойир Мирзаев мигрантлар билан онлайн мулоқот қилди

    Тошкент вилояти ҳокими Youtube, Telegram, Facebook орқали намойиш этилган жонли эфирларнинг изоҳлар қисмида йўлланган мурожаатларга ҳам жавоб қайтарди.

    Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев мигрантлар билан онлайн мулоқот қилди.

    Вилоят раҳбари онлайн мулоқотда жами 57 нафар фуқаро билан суҳбатлашди, эшитди, кўтарилган масалаларни шу жойнинг ўзида масъуллар билан биргаликда муҳокама қилиб, тегишли топшириқлар берди.

    Онлайн суҳбатда Россия Федерацияси, Туркия, Миср, Франция сингари мамлакатларда истиқомат қилаётган таълим ва меҳнат мигрантлари иштирок этди. Айни бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокими Youtube, Telegram, Facebook орқали намойиш этилган жонли эфирларнинг изоҳлар қисмида йўлланган мурожаатларга ҳам жавоб қайтарди.

    Онлайн мулоқотда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхона ва вакиллик ходимлари, мигрантларнинг оила аъзолари ҳам иштирок этди.

    Зойир Мирзаев мутасаддиларга мулоқот форматини сақлаган ҳолда, қамровни кенгайтириш, иштирокчиларни кенгроқ жалб этиш, мунтазам равишда шундай суҳбатларни ташкил этиб бориш боʻйича қатъий кўрсатма берди.

    Жараёнда мигрантлар томонидан кўтарилган масалалар, муаммоларни ижобий ҳал этиш, зарур ҳолларда, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди. Ҳар бир мурожаат шахсан вилоят ҳокими томонидан қатъий назоратга олинди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates