Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари, шу жумладан, турли даражадаги икки томонлама ва минтақалараро форматдаги бўлажак тадбирлар муҳокама этилди. Шунингдек, мазкур учрашувлар кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий, шунингдек, молиявий ва техник ҳамкорлик, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш соҳаларини янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзаро манфаатли муносабатларни янада фаоллаштириш учун ишончли платформа бўлиб хизмат қиладиган мунтазам маслаҳатлашувлар ва музокараларни уюштириш муҳимлиги қайд этилди, деб хабар беради “Дунё” АА.