Фарғона-Истанбул ишбилармонлар кенгаши тузилади

    Туркиялик ҳамокрлар билан Фарғона вилояти иқтисодиётини ривожлантиришда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.

    Учрашувда турли йилларда Туркиянинг CNN Türk, TRT телеканалларида, Doğan Медиа гуруҳида, Озарбайжоннинг нефть соҳасидаги “SOCAR” давлат компаниясида жамоатчилик билан алоқалар ҳамда маркетинг йўналишларида раҳбарлик қилган Берна Кюрекчи Шендир ҳамда тиббий туризм, ташқи реклама ҳамда инновацион қишлоқ хўжалиги соҳаларида йирик тажрибага эга Жем Сезер, Фарғона вилояти ҳудудидаги икки кунлик ўрганишларидан келиб чиқиб, вилоятда амалга ошириш истиқболли ҳисобланган лойиҳалар юзасидан ўз фикрларини билдирдилар.

    Кино саноатини миллий анъана ва қадриятлар давомийлиги сақланган, ўзига хос ноёб табиатга ҳамда улкан тарихга эга вилоятимиз иқтисодиётининг алоҳида тармоғи сифатида ривожлантириш, Фарғонада таниқли хорижий киностудиялар учун замонавий ва юқори технологик моддий-техник базага эга инфратузилмани яратиш муваффақиятли йўналиш бўлиши таъкидланди.

    Шунингдек, юқори иқтисодий салоҳиятга эга ҳамда хорижий инвестициялар оқими кенгайиб бораётган Фарғона вилоятида рақамли ташқи реклама бозорини ривожлантириш борасида ҳам катта имконият борлиги қайд этилди.

    Ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги учун гидропоника соҳасида технологиялар ишлаб чиқаришда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда вилоятда мева-сабзавотчилик тажрибаси ҳам катта ўрин тутиши мумкинлигига эътибор қаратилди.

    Истанбул шаҳрида Фарғонада етиштирилган маҳсулотлар ҳамда вилоят туризм ва инвестицион салоҳиятини намойиш этувчи марказ ташкил этиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

    Учрашув кун тартибидаги масалаларнинг ҳар бири юзасидан аниқ концепциялар ишлаб чиқиш ҳамда муҳокамаларни давом эттиришга келишиб олинди.

    Фарғона-Истанбул ишбилармонлар кенгашини тузиш ишларини жадаллаштириш, Билал Ширин томонидан Кенгаш учун беғараз асосда Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳар ҳудудида 4 қаватли бино қурилиши жараёнларини тезлаштириш масаласи юзасидан ҳам фикр алмашилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates