Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи” мажлислар залида ушбу масалага бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими, вилоят ҳокимининг Япония таълим тажрибасини Фарғона вилоятида синов тариқасида тадбиқ этиш бўйича япониялик маслаҳатчиси Гото Микако, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, секторлари раҳбарлари, вилоят, шаҳар ва туманлар таълим соҳаси масъуллари ҳамда танлаб олинган умумтаълим мактаблари директорлари иштирок этдилар.
илоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг 2022 йил 5-11 декабрь кунлари Японияга амалий ташрифи доирасида Токио шаҳридаги Фужимигаока мактабида олиб борилган ўрганишлар ҳамда мулоқотлар натижасида, таълим ва тарбияни уйғун ҳолда олиб бориб, болаларни ҳаётга тайёрлашни асосий мақсад қилган Япония таълим тизимини вилоятимизда синов тариқасида жорий этишга қарор қилинган эди.