Япония билан саноат кооперацияси ва савдо ҳажмини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди

    Учрашувлар давомида Ўзбекистон-Япония савдо-иқтисодий ва молиявий-техникавий ҳамкорликнинг бир қатор долзарб масалалари муҳокама этилиб, иқтисодиётнинг турли тармоқларида саноат кооперацияси ва савдо ҳажмини янада ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

    Жорий йил 29-31 октябрь кунлари Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Токио шаҳрида ушбу мамлакат расмийлари, молия институтлари ва йирик компаниялари раҳбарлари билан бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказди.

    Жумладан, Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Ёжи Муто ҳамда Ер ресурслари, инфратузилма, транспорт ва туризм вазири Тетсуо Саито билан ўтказилган музокаралар чоғида фойдали қазилмалар, кимё, машинасозлик, энергетика ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.

    Бундан ташқари, томонлар қурилиш стандартларини янгилаш, сейсмик хавфсизликни таъминлаш, жамоат транспортини бошқаришнинг илғор тизимларини жорий этиш соҳасида ҳамкорлик қилишга келишилди. IT-Park Tashkent билан аутсорсинг соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Япония IT-компанияларининг Ўзбекистонга бизнес миссияси ташкил этилади ва Ўзбекистоннинг Ёкогама шаҳрида бўлиб ўтадиган EXPO 2027 халқаро мева-сабзавотчилик кўргазмасидаги иштироки ташкил этилади.

    JBIC агентлиги раҳбари билан учрашув чоғида Япония компанияларининг Ўзбекистондаги лойиҳалари учун суверен бўлмаган молиялаштиришни ажратишни назарда тутувчи уч йиллик ҳамкорлик дастури имзоланди.

    JICA томонидан муҳандис кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш, саноат технопаркини ташкил этиш ҳамда аҳолини тадбиркорлик кўникмаларига ўргатиш бўйича “Бир ҳудуд – бир маҳсулот” дастурини ишга тушириш йўналишларида янги лойиҳалар ишлаб чиқиш дастури қабул қилинди.

    Sojitz, Toyota Tsusho, Sumitomo, Jogmec ва Itochu компаниялари бошқа шакллар қаторида ДХШ тамойиллари асосида саноат ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларда иштирок этадилар.

    Умуман олганда, ташриф чоғида Япония ҳукумати ва ишбилармон доиралари ўртасида Ўзбекистонда яратилган сармоявий муҳитга юқори ишонч, шунингдек, мамлакатимиз тадбиркорлари билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёрлик қайд этилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates