Светафорнинг қизил чироғида тўхтаб турган “Кобалт” русумли автомобилнинг ортидан ҳаракатланиб келаётган “Нексия-2”, “Тико” ва “Ҳондай Портер” русумли автомобиллар қалин туман тушган вақтда оралиқ масофани сақламаганлиги сабабли ўзаро тўқнашган.
Оқибатда “Тико” автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ЙХХБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар беради Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати.