Фарғонада 44 та "Iphone 16 ProMax" телефонларни ноқонуний олиб кирган шахс ушланди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона туманида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

    Тадбир давомида фуқаро бошқарувидаги «Lacetti» русумли автотранспорт воситаси тезкор кузатувга олиниб, ушбу туман ҳудудида тўхтатилиб белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

    Натижада, автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дастлабки қиймати 900 млн сўмлик жами 44 дона “Iphone 16 ProMax” русумли уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates