Фарғонада корейс ишлаб чиқарувчилари саноат технопарки ташкил этилади

    Саноат 27 апрел 2023 1515

    Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғонада ўз инвестицион лойиҳасини амалга оширишни режалаштираётган 15 нафардан иборат кореялик ишбилармонлар гуруҳини қабул қилди.

    Вилоят ҳокими бошчилигидаги Фарғона тадбиркорларидан иборат делегациянинг жорий йил март ойидаги Корея Республикасига ташрифи давомида Сеулда Фарғонанинг инвестициявий салоҳияти тақдимоти ўтказилганди.

    Музокаралар натижасида «Incense Korea», «Herbtherapy» (хушбўй атирлар), «Juno cosmetics», «Samhee» (косметика), «Techon System» (сенсорли қурилмалар), «Korea Electric Lighting» (автоном лампалар), Yeowoon (заргарлик буюмлари), «Daeha Solutech» (кабель ишлаб чиқариш), «Juil» (ёнғинга қарши ҳимоя воситалари) ва бошқа компанияларнинг ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш бўйича ҳамкорлик битимлари имзоланганди.

    Бугунги учрашувда ушбу компаниялар раҳбарлари ҳамда бошқа бир қатор сармоядорлар иштирок этди.

    Кореялик тадбиркорлар кун давомида вилоятнинг салоҳияти ҳақида етарли маълумотга эга бўлишганини қайд этиб, ўз лойиҳаларини амалга ошириш бўйича амалий ишга киришишга тайёр эканликларини маълум қилди.

    Фарғона шаҳридаги Экошаҳар мажмуасининг тегишли кичик саноат зонаси ҳудудида “Корейс ишлаб чиқарувчилари Саноат Технопарки” ташкил этиш бўйича Сеулдаги музокараларда эришилган келишувни ҳаётга татбиқ этиш ҳамда аниқ инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқишга киришишларини билдирдилар. деб хабар беради Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates