Фарғонада электромобилларга хизмат кўрсатиш марказлари ва қувватлантириш станциялари тармоғи ташкил этилади

    Фарғона вилояти билан Хитойнинг Қашқар шаҳри ўртасида кенг кўламли ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда.

    Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районидаги Қашқар шаҳрининг ҳокими Ясинжан Яхеп бошчилигидаги расмийлар ва тадбиркорлардан иборат делегацияни қабул қилди. Қашқар делегацияси таркибидан шаҳар халқ ҳукумати раиси ўринбосари Мухтор Айити, Савдо-саноат палатаси раиси Мемати Турсун Зунуг, йирик тадбиркорлар ва ишбилармонлар ўрин олдилар.

    Фарғона туманидаги вилоят ҳокимлиги “Қабуллар уйи”да бўлиб ўтган учрашувда савдо-иқтисодий, инвестициявий, ижтимоий, маданий, транспорт-логистика, туризм ва кўплаб соҳаларда кенг кўламли ҳудудлараро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

    Мулоқот чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг мунтазам учрашувлари ва сиёсий иродаси Ўзбекистон-Хитой ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаргани, мамлакатларимиз ўртасида барча соҳалардаги алоқалар изчил ривожланаётгани алоҳида қайд этилди.

    Бугун эрталабдан вилоятимизда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар ҳамда мавжуд имкониятлар билан танишган қашқарлик тадбиркорлар, учрашув давомида қатор инвестицон таклифларни ўртага ташладилар. Вилоятимиз ҳудудида аралаш ва бўялган газлама маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи йирик корхона ташкил этиш, Экошаҳар ҳудудида 25 қаватли турар-жой бинолари барпо этиш, Фарғонада электромобилларга хизмат кўрсатиш марказлари ва қувватлантириш станциялари тармоғини ташкил этиш каби таклифлар вилоят ҳокими томонидан маъқулланди, уларни амалга оширишга ҳар томонлама кўмак берилиши маълум қилинди.

    Фарғона ва Қашқар шаҳарлари ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар ҳамда автобус қатновлари йўлга қўйиш икки ҳудуд ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада фаоллаштиришга, сайёҳлик ва ишбилармонлик алмашинувини жадаллаштирилишига хизмат қилиши қайд этилди. қатновларни йўлга қўйиш масаласини икки томонлама ишлаб чиқишга келишиб олинди.

    Қашқар шаҳри ҳокими, Фарғона вилояти вакилларини жорий йил 21-25 июнь кунлари Қашқарда 13-бор бўлиб ўтадиган, Марказий ва Жанубий Осиё савдо кўргазмасида иштирок этишга расмий таклиф қилди. Бу таклиф ижобий қабул қилинди.

    Яқин кунларда Фарғона вилояти ва Қашқар шаҳри ўртасида биродарлашган ҳудудлар келишуви имзолашга келишиб олинди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates