Фарғонада “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари кунлари доирасида ижодий учрашув бўлиб ўтди

    Мамлакатимизда 15 декабр 2023 831

    Бугун Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали фаоллар залида “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари кунлари доирасида ижодий учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари бош муҳаррирининг биринчи ўринбосари Носиржон Жўраев, таҳририятнинг бир гуруҳ ходимлари, фарғоналик ижодкорлар, университет профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этдилар.

    Ижодий кечада сўз олганлар томонидан янги Ўзбекистонни барпо этиш, Учинчи Ренессанс ғоясини амалга ошириш мақсадида олиб борилаётган ишлар, жараёнларни ёритишда журналистлар олдида турган вазифалар, шиддат билан ўзгариб бораётган бугунги тараққиёт ва ривожланиш ҳар бир оммавий ахборот воситаларидан тезкорлик, холисликни талаб қилаётгани, интернет тармоқларидаги хабарлар вақти келиб ўчирилиши, лекин босма нашрларда чоп этилган мақолалар тарих бўлиб қолиши қайд этилди. Газета ва китобларни кўп мутолаа қилиб, унинг завқини олган инсон ҳеч қачон ютқазмаслиги, газета хабар тарқатадиган оддий қоғоз эмас, балки газета тарбия мактаби экани уқтирилди.

    Бу жараёнларни холисона ёритиб боришда “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталарининг ҳам алоҳида ўрни бор эканлиги таъкидланди.

    Маълумки, “Правда Востока” газетаси юртимиздаги энг кекса газета бўлса, “Янги Ўзбекистон” газетаси эса энг ёш нашрлардан бири ҳисобланади.

    Таҳририят томонидан нафақат босма нашр чоп этилмоқда, балки унинг интернет, ижтимоий тармоқларда ҳам ўз саҳифалари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, тезкор ахборотлар, таҳлилий материаллар, видео, интервьюлар, қизиқарли суҳбатлар бериб борилмоқда.

    Учрашув давомида адабиётимиз ривожида ўз ўрнига эга бўлган фарғоналик марҳум ижодкорлар ҳам ёд этилди. Устоз шоирлар ва ёш шоиралар қаламига мансуб шеърлар ўқилди. Талабаларнинг мусиқий чиқишлари ҳам барчага хуш кайфият улашди.

    Тадбир сўнггида фаол газетхонлар таҳририятнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates