ФНҚИЗда базавий мойлар сифатини яхшилаш дастури ишга туширилди

    Саноат 16 январ 2024 367

    Ўзбекистонда илк бор амалга оширилаётган мазкур лойиҳа ишлаб чиқарилаётган биринчи гуруҳга оид базавий мойлар сифатини ошириш ва уларни Европа стандартларига етказиш имконини беради.

    ФНҚИЗда ишлаб чиқарилаётган базавий мойлар сифатини ошириш бўйича кенг кўламли дастурни амалга ошириш ишлари бошланди. Дастур доирасида атмосфера-вакуум колоннасини модернизация қилиш, шунингдек, минерал базавий мойлар ишлаб чиқариш қурилмаларини таъмирлашни назарда тутади. Дастурнинг мақсади мойларнинг физикавий ва кимёвий хусусиятларини энг яхши Европа стандартларига жавоб берадиган даражага етказишдан иборат.

    Дастурнинг биринчи босқичи доирасида базавий мойларни гидротозалаш колоннасидаги катализатор алмаштирилди. Ушбу қурилма мой маҳсулотларини олтингугурт, азот, ароматик углеводородлар ва қатронли асфальт моддалардан чуқур тозалашни амалга оширади, улар мойларнинг оксидланиш барқарорлиги, коррозия хусусиятлари ва рангига салбий таъсир кўрсатади.

    Гидротозалашдан сўнг такомиллаштирилган базавий мойлар “СEГ Мотол” бренди остида мотор, трансмиссиявий, гидравлик, редуктор, компрессор ва бошқа турдаги тижорат мойларини ишлаб чиқаришда қўлланилади. 2024 йилда компания 130 минг тоннага яқин базавий мойларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates