Форум доирасида Марказий Осиё давлатлари парламент девонлари раҳбарларининг мулоқоти бўлиб ўтди

    Марказий Осиё давлатларининг иккинчи парламентлараро форуми доирасида парламентлар девонлари раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди.

    Анжуманда муҳокама этилган масалалар ҳамда илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар, қайд этилган вазифалар ижросини таъминлашда парламентлар девонлари ходимларининг фаол иштироки алоҳида аҳамият касб этиши қайд этилди.

    Шунингдек, парламентлар ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари ҳамда парламентлараро комиссиялар, дўстлик гуруҳларининг ўзаро алоқаларини ривожлантиришга қаратилган дастурлар ва лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширишда ҳам айнан парламент девони ходимларининг самарали фаолияти муҳим институт вазифасини ўтайди.

    Парламентлар девонлари раҳбарларининг музокараларида айни шу жиҳатларга эътибор қаратилди ҳамда ҳамкорликни тизимли равишда йўлга қуйиш юзасидан фикр алмашилди.

    Учрашув якунида, парламентлараро алоқаларнинг ривожланиш динамикасини таҳлил қилиш, минтақа мамлакатлари парламентларининг илмий, экспертлик ва ахборот-таҳлил хизматларининг ҳамкорлик тизимини такомиллаштиришга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates