Франциялик бейсджампер “сеҳрли гилам”да парвоз қилди

    Францияда Фредди исмли тажрибали бейсджампер машҳур мультфильмдаги Аладдин образини гавдалантирган ноодатий сакрашни амалга оширди.

    Хабарда айтилишича, ушбу ноодатий сакраш видеоси SHOT Telegram-каналида эълон қилинди.

    Кадрларда ёш йигитнинг мультфильмдаги учар гиламни эслатувчи махсус ишлаб чиқилган костюмда тоғдан сакраб, парвоз қилгани акс этган.

    Қайд этилишича, Фредди ҳаётининг йигирма йилини экстремал парвозлар учун махсус костюмлар ишлаб чиқишга бағишлаган, деб хабар беради report.az.