Eiffage компанияси Ўзбекистон ҳудудларини узлуксиз сув билан таъминлаш лойиҳасини амалга оширишда иштирок этмоқчи

    Жорий йил 10 октябрда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Eiffage компаниясининг ривожланиш ва институционал алоқалар бўйича директори Николас Сюро бошчилигидаги делегация билан музокаралар ўтказди.

    Томонлар диққат марказида Ўзбекистон ҳудудларини узлуксиз сув билан таъминлаш лойиҳасини амалга оширишнинг бугунги ҳолати бўлди.

    Лойиҳадан олдинги тадқиқотларни ўтказиш ва қурилиш ишларини бошлашнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди. Юзага келган масалалар бўйича конструктив, ўзаро мақбул ёндашувлар ишлаб чиқилди, келгусида ҳамкорлик қилиш формати ва лойиҳани амалга оширишга оид қўшма чора-тадбирлар белгиланди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Eiffage — бош қароргоҳи Велизи-Виллакулейда (Франция) жойлашган француз қурилиш компанияси. 1992 йилда Fougerolle ва SAE бирлашиши натижасида ташкил этилган. ДХШ ва консессияларга асосланиб йўллар, электр станциялари, қурилиш ва шаҳарсозлик лойиҳаларга ихтисослашган Франциядаги етакчи қурилиш компанияларидан бири ҳисобланади. Дунёнинг 50 та давлатида фаолият юритади. Активлари — 37,8 миллиард евро. Компаниянинг 76 300 ишчиси бор.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates