Қайд этилишича, эркаклар катта йўлга чиқиб, даштдаги баланд бинолар томон йўл олишган. Йўлда улардан бирининг аҳволи ёмонлашган.
Россиянинг 112 телеграм-канали сайёҳларнинг эҳтимолий исмлари ва ёшини эълон қилди. 112 маълумотларига кўра, улар дашт бўйлаб пиёда тақиқланган ҳудудга боришган. Хабар қилинишича, 25 ёшли Анжело Алебетанинг бурнидан бир неча бор қон кетган ва охир-оқибат ҳушини йўқотган.
Қайд этилишича, унинг ҳамроҳи 27 ёшли Николай Карбон энг яқин Самара-Чимкент йўлига етиб борган ва қозоқ полициясини тўхтатган. Улар хорижлик сайёҳни 1-ўтказиш пунктига олиб кетишган. Улар Анжелони топганларида, у аллақачон ҳаётдан кўз юмган эди. Таъкидланишича, жасадда жароҳат етказилганлиги билан боғлиқ из топилмаган.
“Унинг юраги иссиққа бардош бера олмади”, деб ёзади канал экспертларнинг дастлабки хулосаларига таяниб.
Бойқўнғир космодроми Қозоғистонда жойлашган бўлиб, Россия томонидан узоқ муддатли ижара асосида фойдаланилади. 2024 йил июнь ойи бошида Бойқўнғир ҳудудида ҳаво ҳарорати +30 даражадан ошди, деб хабар беради korrespondent.net.