Унга кўра, сейсмик фаоллик магнит бўронига боғлиқ ҳодиса эмас. Шунингдек, зилзилани вужудга келиши мумкин бўлган аниқ вақт ва жойини прогноз қилиш имкони йўқ, — дейилади вазирлик хабарида.
Маълум қилинишича, ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази томонидан олиб борилаётган ўрганишлар натижасига кўра Ўзбекистон ҳудудида кучли зилзилаларни кўрсатувчи аномал ўзгаришлар аниқланмаган.
Шу сабабли ФВВ фуқаролардан асоссиз маълумотларга ишониб, хавотирга тушмасликларини сўради.