ФВВ қутқарувчилари қийин вазиятга тушиб қолган фуқароларга ёрдам кўрсатди

    “Лесетти” русумли автомобил ҳайдовчиси музлаб қолган кўлмак устидан ҳаракатланиши натижасида муз ёрилиб, автомашина ўша жойда қолиб кетган.

    Кеча соат 10:30 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига “Лесетти” русумли автомобил ҳайдовчиси Чиноз туманида йўлда хосил бўлган музлаб қолган кўлмак устидан ҳаракатланиши натижасида муз ёрилиб, автомашина ўша жойда қолиб кетганлиги тўғрисида хабар тушган.

    Зудлик билан Чиноз тумани ФВ бўлими қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, муз орасида қолиб кетган ҳайдовчи, унинг йўловчиси ҳамда автомашинасига махсус техникалар ёрдамида амалий ёрдам кўрсатдилар.

    Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates