Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Арнасой туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши инспекцияси томонидан ўтказилган экологик рейд тадбири давомида Арнасой тумани "Бўстон" МФЙ ҳудудида ғалладан бўшаган ер майдони юборилганлиги аниқланди.
Ёнғин натижасида 1,3 гектар майдондаги сомонпоялар ёнган.
Ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолатини содир этан Қ.З. исмли фуқаро томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг талаблари бузилганлигини инобатга олиб, ҳуқуқбузар фуқарога МЖтКнинг 88-моддаси 3-қисмига асосан БҲМнинг уч баравари яъни, 1020 000 сўм жарима белгиланди.
Шунингдек, табиатга 1 710 699 сўмлик зарар етказилган.