Ғарбий Европага тўфон ёпирилди: оқибатида олти киши ҳалок бўлди

    Ғарбий Европага “Cиаран” тўфони ёпирилди. Оқибатда камида олти киши ҳалок бўлди.

    Маълум қилинишича, Франция ва Бельгияда икки киши, Нидерландия жанубида бир киши ва Испания пойтахтида бир киши ҳалок бўлди.

    Маҳаллий ҳокимиятнинг маълумотларига кўра, Францияда 1,2 миллион хонадон электр таъминотисиз қолди. Мамлакатнинг Финистер департаменти маъмурияти аҳолини уйда қолишга чақирди, чунки шамол тезлиги соатига 207 километрга етди, бу эса денгизда 20 метрлик тўлқинларни юзага келтирди.

    Кучли ёғингарчилик Шимолий Ирландия ва Буюк Британиянинг айрим ҳудудларида кучли сув тошқинига сабаб бўлди.

    Нидерландиянинг KLM авиакомпанияси юзлаб авиарейсларни бекор қилди ва мамлакат жануби-ғарбидаги юк ташиш йўналишлари ҳам ёпилди.

    Испанияда тўфон туфайли 42 та авиарейс бекор қилинди, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates