Гарибашвили Грузия бош вазири лавозимини тарк этишини эълон қилди

    Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили ўз лавозимини тарк этиб, ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси раиси бўлишини маълум қилди.

    “Ҳурматли дўстлар, сизга шуни маълум қилмоқчиманки, бугун мен бош вазир лавозимини тарк этаман”, — деди у брифингда.

    Сиёсатчининг сўзларига кўра, унга “Грузия орзуси” сиёсий кенгашидан партия раиси лавозимини эгаллаш таклифи тушган.

    “Сиёсий кенгашда биз ёзгача, сайлов кампанияси бошланишидан олдин бош вазир лавозимида қолишимни кўриб чиқдик, бироқ мен бу қарорни ҳозироқ қабул қилишни маъқул кўрдим. Янги бош вазирга муваффақиятлар тилайман. Мен учун партиядаги фаолиятини давом эттириш, сайловолди ташвиқотида фаол иштирок этиш катта шарафдир”, дея қўшимча қилди Гарибашвили.

    Парламент вице-спикери Арчил Талаквадзенинг эфир орқали маълум қилишича, Кобахидзе бош вазирликка номзод бўлиши учун кўриб чиқилмоқда. Унинг сўзларига кўра, бир неча кундан кейин сиёсий кенгаш йиғилиши бўлиб ўтади, 1 февраль куни эса партия қурултойи бўлиб, унда сиёсатчининг номзоди расмийлаштирилади.

    Грузия ОАВлари мамлакатда бундай ўзгаришлар 26 октябрь куни бўлиб ўтадиган парламент сайловлари яқинлашаётгани билан боғламоқда. Биринчи марта улар фақат беш фоизлик тўсиқ асосида пропорционал тизимдан ўтказилади.

    Гарибашвили биринчи марта 2013 йилда Грузия бош вазири лавозимини эгаллаб, “Грузия орзуси” асосчиси Бидзина Иванишвилининг ўрнига келган, бироқ 2015 йил 30 декабрда истеъфога чиққан. Унинг ўрнига бош вазирлик лавозимини Георгий Квирикашвили эгаллади. Кейин Гарибашвили Грузия Мудофаа вазирлигини бошқарган ва 2021 йил 22 февралда Георгий Гахария ўрнига иккинчи марта бош вазир лавозимини эгаллаган, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates