Германия компаниялари билан автомобиль шиналарини қайта ишлаш бўйича қўшма корхона ташкил этилади

    Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майндаги Бош консуллиги дипломатлари Германиянинг «Мatteco GmbH» компанияси раҳбари Бернд Криег ва «Selfus» компанияси раҳбари Алек Лури билан учрашув ўтказдилар.

    Музокаралар чоғида Германия томонига 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, мамлакатимизнинг янгиланган ташқи сиёсати ва иқтисодий тараққиёти йўлида эришилган натижалар ҳақида маълумот берилди.

    Германия ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, хусусан, шиналарни йиғиш ва утилизация қилиш тизимини яратишга қизиқиш билдиришди.

    «Selfus» компанияси раҳбари Алек Лури қайта ишланган шиналардан қуёш панеллари, пол қопламалари, томчилатиб суғориш шланглари остига ўрнатиш ва тупроқ эрозиясидан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган тизимларнинг бир қисми сифатида «геогридлар» ишлаб чиқариш учун ишлатилиши мумкинлигини билдирди.

    Шиналарни йиғиш ва утилизация қилиш, қайта ишланган маҳсулотларни қайта ишлаш бўйича тўлиқ циклга эга ушбу турдаги қўшма корхонанинг ташкил этилиши мамлакатимиздаги экологик вазиятни янада яхшилаш имконини беради.

    Музокаралар натижасида томонлар ушбу лойиҳани Ўзбекистонда амалга ошириш бўйича келишувга эришдилар.

    Хусусан, «Мatteco GmbH» ва «Selfus» компаниялари раҳбарлари Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари билан мамлакатимизда чиқиндиларни қайта ишлашни янада ривожлантириш доирасида фойдаланилган шиналарни қайта ишлаш учун интеграциялашган технологияни жорий этиш масалаларини муҳокама қилиш учун республикага ташриф буюришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates