Агентлик маълумотларига кўра, 14 нафар экипаж аъзосидан бири Греция ҳарбий-денгиз кучлари вертолёти ёрдамида қутқариб олинган, яна 13 нафарини қидириш ишлари давом этмоқда.
Кема Мисрдан Истанбулга туз олиб кетаётган эди. Кема Комор оролларига тегишли бўлиб, Ливан компанияси томонидан бошқарилган. Экипажнинг 14 нафар аъзосидан бири Ҳиндистон фуқароси, 11 нафари Миср ва икки нафари Сурия фуқаросидир.
“26 ноябрь куни эрталаб соат еттида кема экипажи техник носозлик ҳақида хабар берди, эрталаб соат 8.20 да капитан кема қийшайганлиги ҳақида хабар бериб, ёрдам учун сигнал берди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, кема Эгей денгизида тўфонга дуч келган ва эҳтимол унда ёриқ пайдо бўлган”, деб таъкидлади журналистлар.
Кема экипажини қидиришда бешта юк кемаси, порт маъмуриятининг учта қайиғи, бир вертолёт ва Греция денгиз флоти фрегати иштирок этмоқда, деб хабар беради korrespondent.net.