Гриппни юқтириш эҳтимолини юз мартагача камайтирадиган усул маълум қилинди

    Иммунолог Болибокнинг айтишича, ниқоб тақиш гриппга чалиниш хавфини юз баробарга камайтиради.

    Агар ҳамма одамлар ниқобни тўғри тақса, гриппга чалиниш эҳтимоли юз баробарга камайиши мумкин, деди аллерголог-иммунолог Владимир Болибок.

    Мутахассиснинг сўзларига кўра, агар инсон соғлом бўлса ва иммунитетга эга бўлмаса, яъни у эмланмаган бўлса-да, лекин ниқоб тақиб юрса, унинг юқиш хавфи деярли 20 баробар камаяди. Агар гриппга чалинган одам ҳимоя ниқобини тақса, бошқаларга юқтириш эҳтимоли беш баравар кам бўлади.

    “Агар вирус ташувчиси ҳам, соғлом одам ҳам ниқоб таққан бўлса, эҳтимоллик 100 баробар камаяди. Касалликни сезиларли даражада камайтириш учун ҳамма ниқоб тақиши керак”, деди эксперт.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates