Бу ҳақда Грузия ички ишлар вазири Вахтанг Гомелаури парламентда маълум қилди.
Унга кўра, беш нафар полициячи тан жароҳати олган, улардан икки нафари шифохонага ётқизилган.
Митинг иштирокчилари парламент биносига бостириб киришни режалаштиришган.
Грузия парламенти тузатишларни 17 апрель куни биринчи ўқишда маъқуллаган, шундан сўнг Тбилисида намойишлар кўпайган эди, деб хабар беради report.az.