Грузия парламенти Бош вазир Ираклий Кобахидзе бошчилигидаги янги ҳукумат таркибини тасдиқлади

    Грузия парламенти депутатлари Бош вазир Ираклий Кобахидзе бошчилигидаги ҳукумат таркибига, шунингдек, ҳукумат дастурига ишонч билдирувчи қарорни кўпчилик овоз билан қўллаб-қувватлади.

    Парламент мажлиси қонун чиқарувчи орган сайтида трансляция қилинди.

    Кобахидзе ва у вакиллик қилган Вазирлар Маҳкамаси учун 84 депутат ёқлаб овоз берди, 10 нафари қарши чиқди. Янги ҳукуматга ишонч билдириш учун 150 нафардан 76 нафари овоз бериш керак эди.

    Грузия конституциясига кўра, парламентда овоз беришдан кейин бош вазир икки кун ичида президент томонидан тайинланади. Ҳукуматнинг янги раҳбари лавозимига киришгач, икки кун ичида вазирларни тайинлайди. Бундан ташқари, агар президент белгиланган муддатда бош вазирни тайинлаш тўғрисидаги қарорни имзоламаса, у бари-бир тайинланган ҳисобланади.

    29 январь куни Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили ўз лавозимини тарк этаётганини маълум қилди. Шунингдек, у 2021 йилдан буён Ираклий Кобахидзе бошқариб келаётган ҳукмрон партия раиси лавозимини эгаллаш таклифини олганини айтганди. 1 февраль куни ҳукмрон “Грузия орзуси – Демократик Грузия” партиясининг қурултойи Гарибашвили сиёсий уюшма раҳбари этиб сайлади, Кобахидзе эса бош вазирликка номзод сифатида кўрсатилган. Кобахидзенинг кейинроқ журналистларга маълум қилишича, ҳукуматнинг янги таркибида фақат битта ўзгариш бўлади – парламент спикери ўринбосари Ираклий Чиковани мудофаа вазири лавозимига Джуаншер Бурчуладзе ўрнига келади, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates