Гулистон шаҳрида «Алла - муқаддас қўшиқ» кўрик-танлови бўлиб ўтди

    Ижтимоий ҳаёт 19 апрел 2023 1847

    Алла - миллий қадриятларимизнинг бебаҳо намунаси ҳисобланиб, у гўдак хотирасида умрбод муҳрланиб қолади. Фарзанд учун ўз онасидан меҳрибонроқ зот йўқ. Онасининг алласидан, унинг оҳангидан ёқимлироқ куй ҳам йўқ.

    Сирдарё вилояти ташкил этилганлигининг 60 йиллиги муносабати билан вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, халқимизнинг миллийлигимизга, муқаддас алламизга бўлган ҳурматини намойиш этиш, оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, дунё бешигини тебратувчи оналарга бўлган меҳр-муҳаббат ва ҳурматни намоён этиш, ўсиб келаётган ёш авлодга ота-онага ҳурмат, фарзандлик бурчларини англатиб, эҳтиромини тўлиқ адо этишга йўналтириш мақсадида барча туман-шаҳарларда «Алла» кўрик-танлови ўтказилди.

    — Алла айтиш санъатини ўрганиш, бу орқали фарзандга она меҳрини сингдириш, унга ўзлигини англашга кўмаклашиш – ёш оналарнинг фарзанди олдидаги бурчлардан бири, — деди вилоят «Оқила аёллар» ҳаракати раҳбари Ҳаётхон Ортиқбоева. — Зеро, фарзандлар қалбида ўзи туғилиб ўсган оиласига, маҳалласига, Она Ватанга муҳаббат туйғуларини шакллантиришда алланинг ўрни жуда муҳим.

    Кўрик-танлов ғолиблари «Ёш оналар алласи», «Фарзандларга алла айтишни ўргатиш», «Набираларга айтилган энг яхши алла» каби номинациялар бўйича тақдирланди.

    Ғолиб ва совриндорларга диплом ва қимматбаҳо совринлар топширилди.

    Таниқли санъат усталари ва ёш ижодкорлар иштирокидаги концерт дастури, гўзал рақслар тадбирга янада кўтаринкилик бағишлади.

    Сирдарё вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates