— Ҳомиладор ва ҳомиладан кейинги ҳолатдаги бемор аёлларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш тизимини Гулистонда йўлга қўйиш борасидаги янги, инновацион лойиҳамиз асосида иштирок этдик, — дейди туғруқ комплекси мудири Шаҳло Назарова. — Лойиҳа ташаббускорлари тақдим этган лойиҳамизни ўрганиб чиқишди. Маъқул бўлган бўлса керак, бизга 100 минг долларлик грантни тақдим этди.
Яқинда мазкур акушерлик комплексига Япониянинг KIKO GLOBAL CO,.LTD ташкилоти ўтказилган грант лойиҳа асосида умумий қиймати 90 900 доллар миқдоридаги 1 та жарроҳлик столи, 1 та ўпкага сунъий ҳаво бериш жиҳози ART-300, 1 та замонавий жарроҳлик жиҳози ACUTOR SR-II, 1 та CR Operation Light Crystal series CR04SC Операция лампаси, 1 та Электрокардиограф 8 100 каби тиббий асбоб ускуналарни тақдим этди
Энди гулистонлик акушер ва гинекологлар грант лойиҳа асосида Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг акушерлик комплексига келтирилган замонавий, энг сўнги русумдаги тиббий жиҳозлардан фойдаланган ҳолда эндигина она бўлган ва туғиш ёшидаги аёлларга малакали хизмат кўрсатади, деб хабар беради Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.