Ҳавонинг ифлосланиши қандли диабетнинг келиб чиқиш хавфини оширади – тадқиқот

    Олимлар экологик ноқулай ҳудудларда яшовчи одамларда қандли диабетнинг иккинчи турининг ривожланиш хавфи ортишини аниқлашди.

    Тадқиқот Ҳиндистоннинг Деҳли ва Ченнай шаҳарларида ўтказилди. Бу шаҳарлардаги ҳавода қон оқимига кириши мумкин бўлган микроскопик PM2.5 заррачалари миқдори ошган. Илгари PM2.5 нинг нафас олиш ва юрак-қон томир касалликлари юзага келиши билан боғлиқлиги аниқланганди.

    PM2.5 нинг ўртача йиллик даражаси Деҳлида 82-100 мкг/м3, Ченнайда эса 30-40 мкг/м3 бўлган, ЖССТ кўрсатмасига биноан бу кўрсаткич 5 мкг/м3 гача бўлиши керак. Олимлар 2010 йилдан 2017 йилгача етти йил давомида 12 минг эркак ва аёлдан иборат гуруҳни кузатишди. Уларнинг қондаги қанд миқдори мунтазам текшириб турилган ва улар яшайдиган ҳудудларда ҳаво сифати назорат қилинган.

    Натижалар шуни кўрсатдики, атиги бир ой ичида юқори даражадаги PM2.5 ҳавоси билан нафас олиш қондаги қанд миқдорини оширади ва бу жараённинг узоқ давом этиши (бир йил ёки ундан кўпроқ) диабетга олиб келиши мумкин. Ҳар бир ортиқча 10 мкг/м3 қандли диабетнинг ривожланиш хавфини 22 фоизга оширади.

    Статистик маълумотларга кўра, Ҳиндистон аҳолисининг 11,4 фоизи (101 миллион киши) қандли диабетдан азият чекади. Бундан ташқари, қандли диабетга чалинганлар қишлоқ жойларда эмас, балки шаҳарларда кўпроқ учрайди.

    PM2.5 таркибида сулфатлар, нитратлар, оғир металлар мавжуд. Бу моддалар эндокрин тизимни бузади ва инсулин ишлаб чиқаришга халақит беради, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates