баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Ҳаётимизни тубдан ўзгартирган қомус

    Фикр 29 ноябр 2021 592

    Яна саноқли кунлардан кейин Бош қомусимизнинг қабул қилинган кунни нишонлаймиз.

    Анъанага кўра ҳар йили бу қутлуғ сана катта тантана билан ўтади. Жойларда аҳоли билан учрашувлар, турли жамоат ва давлат ташкилотлари билан байрам тадбирларида Бош қомусимиз ҳақида тўлиб-тошиб гапирамиз.

    Шу ўринда савол туғилади. Хўш нега Конституция қабул қилинганлигини бунчалик катта шодиёна билан нишонлаймиз? Бу сананинг ҳаётимиздаги ўрни қанчалик муҳим?

    Мулоҳаза қилиб кўрсак, ҳар қандай соҳа ривожи учун аввало, тартиб-интизом, қонун ва қоидаларга риоя қилиш талаб этилади. Бу энг оддий ва ўта муҳим талаблардан биридир. Барча қонун ва қонун ости ҳужжатлар бевосита Конститутциямизга уйғун бўлишини инобатга олсак, бу санани ҳар қанча нишонласак оз эканлиги аён бўлади.

    Қолаверса, биз шарқ халқлар бир-биримизга қардош миллат ҳисобланамиз. Яна бир тарафдан Марказий Осиё давлатлари кўп миллатли давлатлардир. Шундан келиб чиқиб айтганда мамлакатимиз ва унга қўшни давлатлар учун энг долзарб масала – тенглик, эркинлик, биродарлик, халқлар ва миллатлараро дўстлик бўлиб қолаверади. Конституциямиз ана шундай умуминсоний ғояларга уйғунликда ишлаб чиқилган экан, демак Бош қомусимиз маънавий ва маърифий ҳаётимизни ёритиб боришдаги ўрнини бошқа ҳеч бир ҳужжат боса олмайди.

    Аслида ҳар бир мамлакатнинг тинч ва барқарорлиги унинг Бош қомуси билан чамбарчас боғлиқ. Замонавий демократияси билан ўзини кўз-кўз қилаётган исталган бир давлатни олиб кўринг. Тинчлик ва осойишталик, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларининг таъминланганлиги, миллатлараро ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамланганлиги улардаги Конституцияга бориб тақалади. Лўнда айтганда ҳар қандай давлатда умуминсоний ғояларнинг кенг тарқалиши, устувор бўлиши уларни Конституцияда акс этганига боғлиқ.

    Демак, Конституциямизда умуминсоний ғоялар акс этган экан, юртимизнинг ривожланган давлатлар қаторига кириб, халқимиз фаровонлигини янада ошиб боришининг ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланганлигидан далолат. Шу билан биргаликда тенглик, эркинлик, биродарлик ва миллатлараро дўстлик аслида халқимизга хос фазилатдир.

    Бош қомусимизда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият даражасига кўтарилиб, барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари, анъаналари ҳурмат қилиниши белгилаб қўйилгани, шубҳасиз маънавий ва маърифий ҳаётимиз йўлини ойдинлаштириб бораверади. Чунки, Бош қомусимиз ҳаёт ҳақиқатларига, халқимиз турмуш тарзига, орзу-умидларига тўла мос келади. Бу эса давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида ўз тараққиёт йўли ва муносиб ўрни борлигини англатади.

    Конституциямиз ҳақида гап кетса, унинг 12-моддасида доим ёдимга тушади: «Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади. Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас», деб белгилаб қўйилганини эслаш мақсадга мувофиқдир!»

    Хулоса қилиб айтганда, Конституциямизда белгилаб берилган устувор тамойиллар ҳаётимизни тубдан ўзгартириб, тинчлик ва барқарорлигимизнинг муҳим кафолати бўлиб келмоқда. Муҳими, жаҳон ҳамжамияти олдида давлатимиз обрў-эътибори янада ошиб бормоқда.

    Дилшод Исмоилов,

    Тошкент вилояти

    Паркент тумани прокурори.

    No date selected
    January 2022
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates