Ҳиндистон аҳолиси 1,5 миллиардга яқинлашди

    Ҳиндистон аҳолиси 1,5 миллиард кишига яқинлашди ва келажакда яна 200 миллионга кўпаяди. Бу ҳақда БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) ҳисоботида айтилади, дея хабар беради “ТАСС”.

    “Ҳиндистон ҳозирда дунёдаги энг кўп аҳолига эга давлат бўлиб, мазкур мамлакатда тахминан 1,5 миллиард киши яшайди, 40 йил ичида камайиб кетмаса бу рақам тахминан 1,7 миллиардга ошиши кутилмоқда”, дейилади ҳисоботда.

    Ҳужжатда қайд этилишича, Ҳиндистонда ўртача ҳисобда бир аёл икки фарзандни дунёга келтиради.

    БМТнинг ўтган йилги World Population Prospects ҳисоботида айтилишича, Ҳиндистон аҳолиси 1960-йилларнинг бошларида 1,7 миллиард нафарни ташкил қилади.

    Дунё аҳолиси, халқаро ташкилот башоратларига кўра, 2080-йилларнинг ўрталарида 10,3 миллиард нафарга етади, деб хабар беради gazeta.ru.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates