Ҳиндистон билан тиббиёт соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик тобора ривожланмоқда

    Жорий йил 16 февраль куни Ҳиндистоннинг “Neo Institute of Medical Science and Technology” компанияси билан ҳамкорликда Телангана штатининг Ҳайдаробод шаҳрида Тошкент тиббиёт академиясининг расмий ваколатхонаси очилди.

    Унинг очилиши маросимида Тошкент Тиббиёт академияси ректори профессор А.Шодмонов, академиянинг Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи М.Жафаров, мамлакатимизнинг Деҳлидаги элчихонаси вакиллари, “Neo Institute of Medical Science and Technology” компанияси раҳбари Дивя Раж, ҳиндистонлик талабалар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди. Маросим чоғида меҳмонларга Тошкент тиббиёт академиясининг фаолияти, таълим соҳасидаги инновациялар, эришилаётган муваффақиятлар ва истиқболдаги режалар тўғрисидаги батафсил маълумотлар ўртоқлашилди.

    Янги очилган ваколатхона соғлиқни сақлаш, тиббий таълим, таълим муассасаларида талабалар учун яратилган шароитлар ва бошқа соҳаларда республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларни хорижий жамоатчилик орасида кенг тарғиб қилиш ҳамда ҳиндистонлик ёшларни Тошкент тиббиёт академиясида ўқишга жалб этиш, академия ва Ҳиндистоннинг етакчи шифохоналари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, Ҳиндистоннинг тиббиёт соҳасидаги илғор тажрибасини ўрганиш ва уларни академия фаолиятида тадбиқ қилиш каби вазифалар ижросига хизмат қилади.

    Шу билан бирга, Ўзбекистон делегациясининг Ҳиндистонга сафари давомида Тошкент тиббиёт академияси ва Ҳайдаробод шаҳридаги “Sri Sri Holistic” шифохонаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

    Ушбу ҳужжат “Sri Sri Holistic” шифохонаси негизида Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг ўқув дастури доирасида Ҳиндистонда амалиёт ўташи ва шифокорлар учун малака ошириш курсларини ташкил этиш имконини ҳам беради.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates